Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Фримпонг Вирцнинг «Ливерпуль» ва «Байер»даги муваффақиятлари сирини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» латерали Жереми Фримпонг жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцнинг ўйин услуби ҳақида ўз фикрларини билдирди. «Туманли Альбион»га кўчиб ўтишдан олдин нидерландиялик ва германиялик футболчилар Леверкузеннинг «Байер» клубида бирга тўп суришган.

«Флориан тўп билан ажойиб муомала қилади. Унда мендаги каби тезлик йўқ, бироқ у майдонда жуда тез фикрлайди. Вирц буни энг юқори даражадаги ўйинларда аллақачон исботлаб улгурган. «Байер»да ўйнаган вақтимизда у доимий равишда голли вазиятлар яратарди. Агар ғалабани юлиб олиш керак бўлса, Флориан ўзини кўрсатарди. Бу йигит ўз мақсадига эришишни билади», — дея футболчининг сўзларини The Telegraph нашри келтирмоқда.

Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 22 ёшли германиялик футболчи 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 12:00, 19.04.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик