Кириш Регистрация

Левандовскининг агенти «Ювентус» раҳбарияти билан учрашади

Баҳо:
+ | -

Сўнгги ҳафталарда Роберт Левандовскининг исми Италия А Сериясининг топ-клублари билан боғланмоқда. La Gazzetta dello Sport нашри ҳужумчининг келажаги ҳақида мақола эълон қилди.

Унда айтилишича, польшалик футболчининг агенти Италияга йўл олмоқда ва у ерда «Ювентус» раҳбарияти билан учрашиши режалаштирилган. Шунингдек, 37 ёшли Левандовскига Италия чемпионатининг бошқа бир гранди — «Милан» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, Левандовскини ўз сафига қўшиб олиш «Ювентус» учун жозибадор вариант ҳисобланади. Шу билан бирга, Турин клуби шартномаси июнь ойи охирида якунига етадиган Душан Влаховичнинг тақдири бўйича бир қарорга келиши керак. Сербиялик ҳужумчи жамоада қолишни истайди, бироқ клуб шартномани узайтириш учун ҳаддан ташқари катта харажатларга қўл урмоқчи эмас.

Киритилди: 13:08, 19.04.2026.
Ўқилди: 564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик