Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Реал» «швейцариялик Погба»ни ўз кузатувига олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби «Фрайбург» ва Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Йохан Манзамбига қизиқиш билдирмоқда. «Қаймоқранглилар» 20 ёшли футболчини бўлажак трансфер ойналарида кузатиб бориладиган ўйинчилар рўйхатига қўшишди. Бу ҳақда TuttoJuve нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, кўпчилик Манзамбини жисмоний ҳолати, майдоннинг исталган нуқтасида ҳаракат қила олиши ва ҳужумкор салоҳияти туфайли жаҳон чемпиони Поль Погбага қиёсламоқда.

Жорий мавсумда Манзамби барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўйинчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:50, 19.04.2026.
Ўқилди: 1504 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик