Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Челси" "Сандерленд" ярим ҳимоячисининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

"Сандерленд" ярим ҳимоячиси Ноа Садики "Челси"га ўтиши мумкин. Журналист Саша Тавольерининг маълумотларига кўра, Лондон клуби 21 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар ўтказяпти.

Ўтган ҳафтада "кўклар" раҳбарияти ва таянч ярим ҳимоячисининг вакиллари ўртасида музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтди. Ноа Садики 2025 йилда Бельгиянинг "Юнион" жамоасидан 17 миллион евро эвазига "Сандерленд"га ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "қора мушуклар" сафида барча турнирларда 29 та ўйин ўтказди ва натижали ҳаракатларни амалга оширмади. Transfermarkt портали Садикининг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:00, 19.04.2026.
Ўқилди: 632 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [5401]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2674]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2523]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2474]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1798]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1775]

ZO'R TV Франция - Марокаш учрашувини жонли эфирда намойиш этади [1712]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1537]

Франция — Марокаш: ЖЧ-2026 ярим финалини ўтказиб юбориш хавфи остида турган франциялик футболчилар [1448]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик