"Челси" ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо "кўклар" билан узоқ муддатли шартнома тузиш мақсадида Мадриднинг "Реал" клуби ва бошқа жамоаларнинг таклифини рад этди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
17 апрель куни "Челси" эквадорлик футболчи билан меҳнат шартномасини 2033 йилгача узайтирганини эълон қилган эди.
Манбанинг маълумотига кўра, Кайседога шунингдек "ПСЖ" ва "Бавария" клублари ҳам қизиқиш билдирган. 24 ёшли ярим ҳимоячининг янги шартномага кўра маоши ҳафтасига 200 минг фунтни (230 минг евро) ташкил этади.
Кайседо 2023 йилнинг ёзида "Брайтон"дан "Челси"га ўтган эди. Ўтган давр мобайнида эквадорлик футболчи барча турнирларда 141 та ўйинда иштирок этиб, саккизта гол ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 110 миллион еврони ташкил қилади.













