«ПСЖ» раҳбарияти жамоа сардори Маркиньоснинг 2026 йилнинг ёзида кетишига тўсқинлик қилмайди, деб хабар бермоқда GFFN L'Equipe нашрига таяниб.
Манбанинг маълумотига кўра, 31 ёшли бразилиялик футболчи жамоада қолиш-қолмаслигини ўзи ҳал қилади. Парижликлар мавсум якунида унинг кетишига қарши эмас.
Муҳаммад Салоҳ, Маркиньос 2013 йилдан бери «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 26 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол урди. Бразилиялик ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.













