Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гвардиола: «Иккала мураббий ҳам — топ-даражада»

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Арсенал» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу АПЛ учун ажойиб реклама бўлди. «Арсенал» жуда агрессив ўйнайди, яккакурашларда кучли ва дуэллар, якка-якка курашиш, узун узатмалар ҳамда ҳаводаги курашлар нуқтаи назаридан фаолиятим давомида мен тўқнаш келган энг рақобатбардош жамоалардан биридир — шунчаки фантастика!

Бизда ҳам, уларда ҳам вазиятлар бўлди. Бундай ўйинларда ҳамма нарсани кичик деталлар ҳал қилади. Бу юқори даражадаги баҳс эди. Ҳар икки жамоа ҳам кучли, ҳар икки мураббий ҳам — юқори даражали мутахассислар! Иккала томонда ҳам топ-футболчилар йиғилган. Мен доим талабчанман, лекин ҳақиқат шундаки, бу бор-йўғи битта ўйин. Улар ҳали ҳам пешқадам ва тўплар нисбати бўйича биздан битта голга олдинда. Ғалабадан завқланишимиз керак, лекин диққатни йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Энди бор эътиборимизни «Бернли»га қарши ўйинга қаратамиз», — деди Гвардиола Sky Sports нашрига.

Киритилди: 23:28, 19.04.2026.
Ўқилди: 1261 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик