Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ЖЧда 97 та гол урган Ўзбекистон хоккей терма жамоаси III дивизионнинг «А» гуруҳига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Хоккей бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учинчи дивизионининг “А” гуруҳига йўл олди. Ўзбекистон учинчи дивизионнинг "B" гуруҳи доирасидаги ҳал қилувчи бешинчи баҳсда мезбон – Гонконг жамоасини 9:4 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Нормундс Сеейс бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, биринчи ўринни эгаллади ва бу натижа эвазига “А” гуруҳига йўлланмани қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида жамоа Ереванда тўртинчи дивизион ғолиби бўлган эди. Ўзбекистон Халқаро хоккей федерациясига (IIHF) 2019 йилда қабул қилинган.

“А” гуруҳи учун кураш йўлида Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги рақибларидан устун келди:

Мўғулистон (26:1)
Филиппин (28:3)
КХДР (20:3)
Люксембург (14:0)
Гонгконг (9:4)

Люксембург устидан қозонилган ғалаба ўзбекистонлик хоккейчиларга ушбу дивизионнинг "B" гуруҳида гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатиш имконини берди. Аввалги рекорд Қирғиз Республикасига тегишли эди (2023 йилда 76 та гол). Турнир якунларига кўра, Ўзбекистон ҳисобида жами 97 та шайба мавжуд.

Вадим Кравченко мусобақанинг энг яхши хоккейчиси деб топилди. Ўзбекистон терма жамоасининг асоси Тошкентнинг “Ҳумо” ва “Бинокор” жамоалари ҳисобланади.

2027 йилда Ўзбекистон терма жамоаси учинчи дивизионнинг “А” гуруҳида Тайван, Мексика, Босния ва Герцеговина, ЖАР ҳамда Таиланд жамоалари билан куч синашади. “А” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаган Туркманистон терма жамоаси эса 2027 йилда ўз юришини "B" гуруҳида давом эттиради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 05:04, 20.04.2026.
Ўқилди: 1588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4308]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3851]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2335]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2196]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2169]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2045]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1937]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1855]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1494]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1437]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик