Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Луис Энрике: «Сиз интрига хоҳлаганмидингиз? Мана у!»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ўз майдонида кечган Лига 1 баҳсида «Лион»га имкониятни бой берди (1:2). Меҳмонлар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очишган бўлса, 18-дақиқада орадаги фарқни иккитага етказишди. Кўп ўтмай, парижликлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди, бироқ Гонсалу Рамуш ўн бир метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Фақатгина 94-дақиқага келиб мезбонлар битта гол уришди, аммо мағлубиятдан қутулиб қолишга вақт етмади.

«Сиз чемпионатда интрига бўлишини хоҳлаганмидингиз? Мана у. Ўйинда устунлик қилиб туриб, иккита тезкор гол ўтказиб юборганда нимагадир эришиш жуда қийин. Биз 23 бор зарба бердик, лекин фақат энг сўнгги уринишда гол урдик, бундан ташқари амалга оширилмаган пенальти ҳам бор. Буларнинг барчаси ўйин тақдирини ҳал қилди. "Лион"ни алоҳида эътироф этиш керак, уларда сифатли футболчилар ва яхши мураббий бор. Рақибимиз ўйинни муносиб ўтказди. Буни қабул қилиб, олдинга интилишимиз керак — бизни ҳар уч кунда ўйинлар кутмоқда», — деди Париж гранди бош мураббийи Луис Энрике матбуот анжуманида.

Ҳозирда «ПСЖ» битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда, иккинчи ўриндаги «Ланс»ни атиги бир очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 08:50, 20.04.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик