Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Ширер «Манчестер Сити»нинг «Арсенал» устидан қозонилган ғалабасидан сўнг ўз фикрини билдирди

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ ҳужумчи Алан Ширер Англия Премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси қандай якунланиши борасидаги прогнози билан ўртоқлашди. «Манчестер Сити» якшанба кунги баҳсда «Арсенал»ни мағлубиятга учратди (2:1).

Эндиликда «канонирлар»нинг «шаҳарликлар»дан фарқи бор-йўғи уч очкони ташкил этмоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси битта кам ўйин ўтказган ва агар чоршанба куни «Бёрнли» мағлуб этилса, очколар бўйича лондонликларга етиб олади.

"Сити" бу ўйинда ғалаба қозонишини ич-ичимдан сезгандим. Уларнинг айни дамдаги формаси ва тажрибасини инобатга олсак, чемпионлик уларга насиб этади деб тахмин қиламан. Гвардиола, Холанд ва "Сити" мухлисларига қараганингизда, улар ҳам худди шуни ҳис қилаётгани сезилади", — дея Ширернинг сўзларини келтирмоқда NBC Sports.

«Арсенал» кетма-кет тўртинчи мавсумни иккинчи ўринда якунлаш хавфи остида турибди. «Манчестер Сити» эса сўнгги олти мавсум ичида бешинчи бор титулни қўлга киритиши мумкин.

Киритилди: 12:22, 20.04.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик