Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Артета: «Биз чемпионликни қўлга киритишга қодирмиз»

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида «Манчестер Сити» жамоасидан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета чемпионлик пойгаси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Гарчи «канонирлар» узоқ вақт давомида турнир жадвалида катта фарқ билан етакчилик қилган бўлса-да, айни пайтда «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Хосеп Гвардиола шогирдлари ихтиёрида яна бир захира ўйини мавжуд.

Микел Артета мағлубиятга қарамай, жамоасининг имкониятларини юқори баҳолади:

— Чемпионлик учун кураш ҳали тугагани йўқ. Олдинда бизни 5 та, рақибимизни эса 6 та учрашув кутмоқда. Ҳали ҳам уч очкалик устунликка эгамиз. Мен футболчиларимнинг имкониятларини ва маҳорат даражасини ҳар куни машғулотларда кўриб турибман. Шу сабабли жамоамнинг зафарига тўлиқ ишонаман, — деди мутахассис.

Шунингдек, мураббий жамоанинг руҳий ҳолати ва мақсад сари интилиши ўзгармаганини таъкидлади:

— Биз чемпионликни қўлга киритишга қодир эканлигимизни аллақачон исботлаганмиз. Бугунги ўйин ҳам қандай салоҳиятга эга жамоа эканлигимизни кўрсатди. Ҳамма нарса ўз қўлимизда ва биз охиригача курашамиз, — дея қўшимча қилди Артета.

Маълумот учун, айни дамда «Арсенал» 33 учрашувдан сўнг Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 12:53, 20.04.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик