Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Неймар: «Инсон бундай босимга бардош бериши қийин» (Фото)

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймар ўзининг ҳар бир ҳаракати учун жамоатчиликка изоҳ беришдан чарчаганини маълум қилди.

Бразилия А Сериясининг 12-тури доирасида «Сантос» ўз майдонида «Флуминенсе» жамоасини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубиятдан сўнг жамоа турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетди. Мазкур баҳсда 34 ёшли форвард тўлиқ ҳаракат қилган бўлса-да, самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Ўйиндан сўнг футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига видео жойлаштирди. Унда Неймар бармоқлари билан қулоқларини ёпиб, майдонни тарк этаётгани акс этган. Ушбу ҳолат жамоатчилик ва ОАВ вакиллари ўртасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

«Барселона» ва «ПСЖ» клубларининг собиқ аъзоси юзага келган вазиятга қуйидагича муносабат билдирди:

— Нима учун қулоғимни қашиганимга ҳам изоҳ беришим керак бўлган кунлар келди. Сизлар ҳаддингиздан ошиб, қизил чизиқни кесиб ўтмоқдасиз. Бундай ҳолатга дуч келиш жуда аянчли. Ҳеч бир инсон бундай босимга бардош бера олмайди, — деб ёзди футболчи ўз баёнотида.

Киритилди: 13:32, 20.04.2026.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6269]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2956]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2842]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2611]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2534]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1857]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1856]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1845]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1805]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1685]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик