Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Луис Диас — 2004/2005 йилги мавсумдан бери «Бавария»да 13+ гол ва 13+ ассист қайд этган илк футболчи

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби вингери Луис Диас 2004/2005 йилги мавсумдан (статистик маълумотлар йиғила бошлагандан бери) буён Бундеслиганинг бир мавсумида камида 13 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган клубнинг илк футболчисига айланди. Жорий мавсумда колумбиялик футболчи ҳисобида 15 та гол ва 16 та ассист мавжуд.

Шунингдек, у Европанинг кучли бешлик лигаларида 2025/2026 йилги мавсумда бундай кўрсаткичга эришган ягона ўйинчи бўлиб турибди. Бу ҳақдаги маълумотларни OptaFranz Х ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Бундеслиганинг 30-турида «Штутгарт» устидан қозонилган ғалабадан (4:2) сўнг 79 очко билан муддатидан олдин Германия чемпионига айланди. Бу мюнхенликлар учун тарихдаги 35-чемпионлик бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Луис Диас 2025 йилнинг июль ойида 75 миллион евро эвазига «Ливерпуль»дан «Бавария»га ўтган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: 14:27, 20.04.2026.
Ўқилди: 251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик