Кириш Регистрация
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед
19/04 15:30 Кремонезе - Торино
19/04 16:00 Сўғдиёна 2-3 Бунёдкор
19/04 18:00 Верона - Милан
19/04 18:00 Эвертон - Ливерпуль
19/04 18:00 Астон Вилла - Сандерленд
19/04 18:00 Ноттингем Форест - Бёрнли
19/04 18:15 Қўқон-1912 0-0 Андижон
19/04 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
19/04 21:00 Пиза - Женоа
19/04 23:45 Ювентус - Болонья
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»дан кетиши ҳақида хайрлашув баёнотини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида клубни тарк этиши борасида илк бор расмий баёнот берди.

«Афсуски, ўша кун етиб келди. Бу менинг хайрлашувимнинг биринчи қисми: мавсум охирида «Ливерпуль»ни тарк этаман. Аввало шуни айтишим керакки, ушбу клуб, шаҳар ва одамлар ҳаётимга қанчалик чуқур кириб боришини ҳеч қачон тасаввур қила олмагандим. «Ливерпуль» шунчаки футбол клуби эмас. Бу эҳтирос, тарих ва шу оиланинг бир бўлагига айланмаган инсонга таърифлаб бериб бўлмайдиган ўзига хос руҳиятдир.

Биз биргаликда ғалабаларни нишонладик, энг муҳим совринларни қўлга киритдик ва энг оғир дамларда бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Клубдаги фаолиятим давомида ёнимда бўлган барчага: ҳозирги ва собиқ жамоадошларимга ҳамда, албатта, бизнинг ақл бовар қилмайдиган мухлисларимизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман...

Фаолиятимнинг энг яхши ва энг мураккаб лаҳзаларида кўрсатган қўллаб-қувватлашингиз учун миннатдорчилик билдиришга сўз ожиз. Бу хотиралар мен билан абадий қолади. Кетиш осон эмас. Сиз менга ҳаётимдаги энг ёрқин лаҳзаларни туҳфа этдингиз. Мен доим сизлардан бири бўлиб қоламан, бу клуб эса мен ва оилам учун ҳамиша ўз уйимиздек бўлиб қолади. Ҳаммаси учун катта раҳмат.

Сиз борсиз-ки, мен ҳеч қачон ёлғиз қолмайман (You'll Never Walk Alone)», — дея Салоҳнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

«Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг 33-туридан сўнг 55 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.

Муҳаммад Салоҳ клуб сафида 2017 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. 2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, мисрлик футболчининг ҳозирги бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:35, 20.04.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик