Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Гордон «Бавария»га ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Энтони Гордон фаолиятини «Бавария»да давом эттириши мумкин.

Журналист Саша Тавольерининг Sky Sport Switzerland учун берган хабарига кўра, 25 ёшли инглиз вингери ўз яқинларига «Бавария»га ўтишга тайёрлигини маълум қилган.

Англия терма жамоаси футболчиси ушбу эҳтимолий трансферни ўз ривожланишидаги мантиқий қадам деб ҳисобламоқда. У «Кристал Пэлас»дан ўтганидан сўнг Германияда ўзини ёрқин кўрсатаётган Майкл Олисенинг муваффақиятларидан илҳомланган. Энтони Мюнхенга кўчиб ўтиш унинг фаолияти учун фойдали бўлади деб ҳисоблайди.

Яқин ҳафталарда «Бавария» футболчининг агентлари билан учрашиб, шахсий шартнома шартларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. «Ньюкасл» ҳам вингернинг кетишини истисно этмаяпти ва аллақачон унинг ўрнини босувчи футболчилар рўйхатини тузиб чиққан. «Қарғалар» яқин келажакда, эҳтимол Жаҳон чемпионатига қадар, «Бавария»дан аниқ таклиф кутишмоқда.

Аввалроқ «Бавария» Гордоннинг агентлари билан музокаралар ўтказгани ва футболчи учун 60 миллион евро тўланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Гордон жорий мавсумда АПЛнинг 26 та ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 14:50, 20.04.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик