Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Пролига: Қашқадарё дербисида «Шўртан» ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун футбол бўйича мамлакат Пролига мусобақасининг 4-тури доирасида вилоят дербиси бўлиб ўтди. Қарши шаҳридаги «Геолог» стадионида кечган баҳсда «Лочин» жамоаси Ғузорнинг «Шўртан» клубини қабул қилди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган учрашув меҳмонларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 45-дақиқасида Юрий Клочков ҳисобни очган бўлса, 60-дақиқада Бека Кҳаршиладзе ғузорликларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Учрашув якунланиши арафасида, яъни 83-дақиқада «Лочин» аъзоси Жавоҳир Ҳасанов жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди, бироқ бу мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Пролига. 4-тур

«Лочин» – «Шўртан» – 1:2

Голлар: Жавоҳир Ҳасанов (83) — Юрий Клочков (45), Бека Кҳаршиладзе (60).

«Лочин»: А.Раҳимов, Ш.Абдивайитов, Б.Раҳматов, А.Лутфуллаев, С.Ўринбоев, Ж.Шерматов, Н.Мукаров, А.Охтоев, С.Саидов, И.Алижонов, Э.Отақулов.

«Шўртан»: Н.Зиявутдинов, И.Шайқулов, Ю.Клочков, Ш.Нуриддинов, М.Абдураҳмонов, Л.Барабадзе, Б.Харшиладзе, Ғ.Қодиров, А.Маматхўжаев, М.Жумаев, Б.Сувонов.

Киритилди: 18:35, 20.04.2026.
Ўқилди: 975 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик