Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гасперини «Рома» раҳбарияти олдига қатъий шартлар қўйди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Рома» клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперинининг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. 68 ёшли мутахассис клуб эгалари билан учрашиб, фаолиятини давом эттириш учун ўз талабларини илгари сурди.

Маълумотларга кўра, тажрибали мураббийнинг асосий талабларидан бири — клуб спорт директори Клаудио Раньери билан ҳамкорликни тўхтатиш ҳисобланади. Гасперини ўзи бевосита мулоқот қила оладиган янги функционер тайинланишини истамоқда.

Шунингдек, мураббий трансфер стратегияси устидан тўлиқ назорат ўрнатишни талаб қилган. Унинг фикрича, жамоа келгуси мавсумда рақобатбардош бўлиши учун асосий таркиб даражасидаги камида 3-4 нафар янги футболчи сотиб олиниши зарур.

Агар клуб раҳбарияти ушбу шартларни қабул қилмаса, 2025 йилнинг ёзидан буён римликларни бошқариб келаётган мутахассис хориж клубларидан тушаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Киритилди: 18:55, 20.04.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик