Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Слот «Ливерпуль»даги жароҳатлар фонида ёш футболчиларини қайдномага киритиш ҳақида ҳазил қилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 33-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши баҳсда (2:1) дарвозабон Георгий Мамардашвили олган жароҳат ҳақида тўхталиб ўтди. Ўша ўйинда грузиялик посбонни жамоанинг учинчи дарвозабони Фредди Вудман алмаштирган эди.

«Жорий мавсумда жамоамиздаги жароҳатлар борасида сизни яна нимадир ҳайрон қолдириши мумкинми? Балки мен буни олдиндан сезгандирман, чунки захира ўриндиғида одатда бўлмайдиган ҳолат — иккита дарвозабон бор эди. Бу, албатта, бошқа позициялардаги футболчиларнинг етишмовчилиги билан боғлиқ. Фредди ўз ишини аъло даражада уддалади.

Георгий касалхонага ётишига тўғри келди, жароҳати жиддий, воқеалар ривожини кузатамиз. Аммо Фредди катта мақтовларга лойиқ, чунки гол ўтказиб юборилган вазиятдан сўнг дарҳол майдонга тушиб, ишини яхши бажарди. У қийин лаҳзада хотиржамликни сақлади ва муносиб ўйин кўрсатиш учун бор кучини сарфлади.

Одатда учинчи дарвозабонлар кўп ўйнашмайди. Лекин бизникидек мавсумда, менимча, агар сен ҳозир «Ливерпуль»нинг 8 ёшгача бўлган (U8) жамоасида ўйнаётган бўлсанг ҳам, асосий таркибдаги дебютга тайёр туришинг керак. Чунки бошимизга тушаётган кўргиликлар шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада», — дея Слотнинг сўзларини келтиради мерсисайдликлар расмий сайти.

Киритилди: 20:06, 20.04.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик