Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Руни «Арсенал» мухлисларига маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Лондоннинг «Арсенал» клуби ишқибозларининг хатти-ҳаракатларини танқид остига олди.

Англия Премьер-лигасининг сўнгги турида Микель Артета шогирдлари «Манчестер Сити» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг мухлислар томонидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдирган Руни қуйидагиларни таъкидлади:

— Менимча, «Арсенал» мухлислари ўз жамоасини янада фаолроқ қўллаб-қувватлашлари керак. Мен уларнинг «Борнмут»га қарши ўйинда ўз футболчиларини ҳуштакбозлик билан кутиб олганларини кўрдим. Ваҳоланки, жамоа бутун мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсатди, ҳозирда эса уларда шунчаки кичик пасайиш кузатилмоқда, холос.

Шунингдек, собиқ футболчи «Манчестер Юнайтед» мухлисларини намуна сифатида кўрсатиб ўтди:

— «Манчестер Юнайтед» Эрик тен Хаг ва кейинчалик Рубен Аморим бошқаруви даврида оғир дамларни бошидан ўтказди. Бироқ мухлислар ҳар доим мураббийларни қўллаб-қувватлаб, трибуналардан туриб уларга далда беришди ва деярли ҳеч қачон ҳуштакбозлик қилиш даражасига боришмади, — деди У. Руни.

Маълумот учун, айни пайтда «Арсенал» 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити» ҳисобида 67 очко мавжуд бўлиб, «шаҳарликлар» ихтиёрида яна битта захира ўйини бор.

Киритилди: 23:04, 20.04.2026.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик