Кириш Регистрация

“ПСЖ” Витиньянинг жароҳати бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг “ПСЖ” клуби аъзоси Витинья мамлакат чемпионати доирасида “Лион” жамоасига қарши кечган навбатдаги учрашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Тиббий кўриклар натижасида 26 ёшли португалиялик футболчининг ўнг товон қисми шикастлангани аниқланган. Айни пайтда спортчи малакали тиббиёт ходимлари назоратига олинган. Ҳафта якунида футболчи қўшимча чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилади. Шундан сўнг унинг саломатлиги ва машғулотларга қайтиш муддати бўйича якуний хулоса берилади.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, “ПСЖ” жамоасини жорий ой якунига қадар “Нант”, “Анже” ҳамда Чемпионлар лигаси доирасида Мюнхеннинг “Бавария” клубига қарши муҳим баҳслар кутмоқда.

Киритилди: 23:11, 20.04.2026.
Ўқилди: 979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик