Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Даврон Файзиев: «Бугун Қарши ёки Навоийда сенсация юз беришини кутмагандим»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Сўғдиёна" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

— Бугун «Насаф» ҳаққоний ғалабага эришди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан хафа эмасман. Улар қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Биз билан ўйиндан олдин “Насаф” Қаршида “Пахтакор”га қарши оғир ўйинни ўтказган эди. Шу боис хоҳлаймизми-йўқми уларда чарчоқ аломатлари бўлиши табиий эди. Шу боис биз шогирдларимга яратилган имкониятлардан самаралироқ фойдаланишлари лозимлигини таъкидлаган эдим. Очиғи, ушбу турда ёки Қаршида, ё бўлмаса Навоийда “сенсация” бўлишини кутгандим. Бу футбол, унда кутилмаган натижалар ҳам қайд этилиши табиий. Биз гол урган бўлсак-да, ғалабани ушлаб қола олмадик. “Қизилқум” эса эшитишимча ғалабага эришибди.

— Бугун жамоангиз бутун ўйин давомида атиги 4 марта ўйин қоидасини бузди. Аввалги учрашувда меҳмонлар салкам 30 маротаба “Насаф”га нисбатан қоида бузишган эди. Айтмоқчи, бўлганим жамоангиз бугун ўта тартибли ҳаракат қилди. Шу иккита қўполлик ҳам жамоангиз дарвозасига пенальти белгиланиши билан якунланди...
— “Насаф”нинг энг хавфли қуроли айнан стандарт вазиятлар эканлигини билардик. Шу боис шогирдларимга имкон борича бундай ҳолатга йўл қўймасликларини таъкидладим. Лекин шунга қарамай нафақат стандарт вазиятлар, балки қанотларнинг ўта фаол ишлаши мезбонларга самара келтирди. Мисол учун қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев бугун ҳар жабҳада фаол бўлди. Гол ҳам урди. Ўзимга қолса, жарима майдони ташқарисида хоҳлаганча қоида бузишсин эди, аммо дарвоза яқинида эмас.

— Илёс Қурбонов бугун майдонда умуман кўринмади. Бу каби футболчиларнинг вақти ўтмадими? Аксинча, майдонда фаол ўйнаган Жаводулла Ибрагимовни нима учун иккинчи бўлимда алиштирдингиз?
 — Жаводулла Ибрагимов ўтган мавсумни жароҳати боис деярли ўтказиб юборди. Ушбу мавсум аввалида у сафимизга қўшилди. Ёзги ўқув-йиғинлари якунида у жароҳатини янгилаб олди. Шу боис Ибрагимов 90 дақиқа майдонда тўп тепишга тайёр эмасди. Уни алиштирганимнинг сабаби шу. Илёс Қурбонов ҳақида тўхталадиган бўлсакда, мен учун футболчининг номи ва ёши ҳеч нимани англатмайди. Агар у мураббий кўрсатмаларини бажара олаётган бўлса. Ҳозирча биз ўзимизда маҳоратли ёшларни тайёрлай олмаяпмиз. Шу боис шу каби футбочлиларга имкон беришга мажбурмиз.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 00:27, 27.08.2013.
Ўқилди: 3766 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.