Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Федерико Бернардески жароҳат туфайли бир неча ҳафтага сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Болонья» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески Италия А Серияси доирасидаги «Ювентус»га қарши учрашувда (0:2) жароҳат олди. Клуб тиббий хизматининг хабарига кўра, тиббий кўрик натижасида футболчининг ўнг оёқ мушакларида шикастланиш аниқланган.

Дастлабки тахминларга кўра, 32 ёшли футболчининг тикланиши учун камида икки-уч ҳафта вақт талаб этилади. Шу тариқа, Бернардески Италия чемпионатининг навбатдаги муҳим баҳсларини, шу жумладан, «Рома»га қарши учрашувни ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Маълумот учун, тажрибали вингер жорий мавсумда «Болонья» сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Киритилди: 18:03, 21.04.2026.
Ўқилди: 520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик