Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Коло-Муани «Ливерпуль»га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби мавсум якунида жамоани тарк этадиган Муҳаммад Салоҳга ўринбосар сифатида Рандаль Коло-Муани номзодини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозирда ижара асосида «Тоттенхэм»да тўп сураётган «ПСЖ» ҳужумчисини ўз сафига қайтаришга «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Коло-Муани ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Турин клубида ижарада ўтказган эди ва эндиликда Италия клуби франциялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Бьянконери» футболчининг Туринга қайтиш истагига ишонмоқда, бироқ бунда жамоанинг кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Қайд этилишича, Коло-Муанининг трансфер баҳоси тахминан 35 миллион еврони, йиллик маоши эса қарийб 7 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. «Ювентус» аллақачон футболчининг вакиллари билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида Коло-Муани «Тоттенхэм» сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 22:54, 21.04.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик