Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

«Барселона» ёзда Шесни ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» раҳбарияти орасида шу ёзда Войцех Шеснининг ўрнига янги дарвозабон сотиб олиш зарурлиги ҳақидаги ишонч ортиб бормоқда. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «кўк-анорранглилар» «Реал Сосьедад» посбони Алекс Ремиро номзодини кўриб чиқишмоқда. Шунингдек, «Эльче»га ижарага берилган Иньяки Пеньяни қайтариш варианти ҳам истисно этилмайди. Бироқ, Пенья борасида шубҳалар мавжуд, чунки унинг бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан зиддияти бор. 2025 йилнинг январида Флик машғулотларга кечиккани учун дарвозабонни таркибдан четлаштирган эди.

Бундан ташқари, жамоанинг ёшлар таркибидаги Диего Коченни асосий жамоага жалб қилиш варианти ҳам ўрганилмоқда. 20 ёшли посбон мана икки мавсумдирки асосий таркиб билан мунтазам шуғулланиб келмоқда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, «Барселона» жароҳатидан тикланаётган Марк-Андре тер Штегенни сотиб юборишга ҳаракат қилиб кўради.

Киритилди: 23:06, 21.04.2026.
Ўқилди: 2587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик