Кириш Регистрация

Мбаппе узоқ масофадан голлар бўйича шахсий рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Ла Лигасининг 33-турида «Алавес»га қарши ўйинда (2:1) гол урди ва шахсий рекордини янгилади.

Учрашувнинг 30-дақиқасида у жарима майдони ташқарисидан зарба бериб, ҳисобни очди. Тўп рикошетдан сўнг дарвоза тўрига кирди. Бу гол француз футболчиси учун жорий 2025/26 мавсумда барча мусобақаларда узоқ масофадан урилган 8-гол бўлди.

Шу тариқа Мбаппе ўзининг шахсий рекордини янгилабгина қолмай, балки Европанинг топ-5 чемпионатлари футболчилари орасида ушбу кўрсаткич бўйича етакчига айланди. Бу ҳақда Opta Sport маълум қилди.

Жорий мавсумда Мбаппе «Реал» сафида 40 та ўйин ўтказиб, 41 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:12, 22.04.2026.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик