Кириш Регистрация

«Барселона» — «Сельта» учрашуви олдидан прогнозлар эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 22 апрель куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 33-тури доирасида пешқадам «Барселона» ўз майдонида «Сельта» жамоасини қабул қилади.

Мутахассислар ва экспертларнинг фикрига кўра, бўлажак баҳсда каталонияликлар мутлақ фаворит ҳисобланади. Таҳлиллар «Барселона»нинг ғалаба қозониш имкониятини 76,6 фоизга баҳоламоқда. Меҳмонлар — «Сельта»нинг муваффақияти эса бор-йўғи 9,6 фоиз этиб белгиланган. Учрашувда дуранг қайд этилиши эҳтимоли 13,8 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2025 йилнинг 9 ноябрь куни бўлиб ўтган эди. Ўшанда «кўк-анорранглилар» рақиб устидан 4:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Барселона» турнир жадвалида энг яқин таъқибчиси — Мадриднинг «Реал» клубини 6 очкога (захира ўйинини инобатга олган ҳолда) ортда қолдириб, яккапешқадамлик қилмоқда. Виголиклар билан баҳсдаги ғалаба жамоанинг чемпионлик имкониятларини янада мустаҳкамлаши мумкин.

Киритилди: 11:50, 22.04.2026.
Ўқилди: 628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик