Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Барселона» Бальдени сотиб, унинг ўрнига собиқ футболчисини қайтармоқчи

Баҳо:
+1 | -

«Барселона»нинг чап қанот ҳимоячиси Алехандро Бальде бўлажак трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Тарқалган хабарларга кўра, испаниялик футболчига «Астон Вилла» қизиқиш билдирмоқда. Потенциал келишув қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Журналист Хосе Альвареснинг маълумот беришича, каталонияликлар ушбу таклифни қабул қилиш эҳтимоли жуда юқори. Клуб Бальденинг сотувидан тушган маблағни ўзларининг асосий мақсадлари — Алессандро Бастони ва Хулиан Альварес трансферларига йўналтиришни режалаштирмоқда.

«Барселона» раҳбарияти Бальдега ўринбосар сифатида «Байер» ҳимоячиси Алехандро Гримальдони танлаган. Леверкузенликлар аъзосини 10-12 миллион евро эвазига қўлга киритиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Гримальдо «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ у жамоанинг асосий таркибида майдонга тушмаган. 30 ёшли футболчи Германияни тарк этгач, фаолиятини Ла Лигада давом эттириш истаги борлигини бир неча бор таъкидлаган эди.

Киритилди: 12:05, 22.04.2026.
Ўқилди: 19565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик