Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Киву: «Ўз ишимдан қониқиш ҳосил қилмаяпман»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву жамоанинг муваффақиятларига қарамай, ўз фаолиятига юқори баҳо беришдан тийилди.

Руминиялик мутахассис «нерадзуррилар»ни Италия кубоги финалига олиб чиқди — ярим финалнинг жавоб учрашувида «Комо» устидан иродали ғалаба (3:2) қўлга киритилди. А Серияда ҳам вазият кўнгилдагидек: «Интер» чемпионат якунига беш тур қолганда яқин таъқибчилари «Милан» ва «Наполи»дан 12 очко олдинда бормоқда ва чемпионликни деярли нақд қилган.

Шунга қарамай, клуб матбуот хизмати Кивунинг ўз ишига нисбатан танқидий фикрларини келтирди:

«Мен ўз ишимдан қониқмаяпман. Бундан ҳам кўпроғига эришишим, машғулотларда ҳаракат қилиб, ўйин амалиётига лойиқ бўлган футболчиларга кўпроқ имконият беришим мумкин эди. Ҳа, бундан яхшироқ ишласа бўларди. Бу ҳақда тез-тез ўйлайман. Эҳтимол, айрим футболчилар борасида беэътиборликка йўл қўйгандирман», — деди мураббий.

Маълумот учун, Кристиан Киву ўтган йилнинг ёзида Симоне Индзаги ўрнини эгаллаб, бош мураббий сифатида иш бошлаган эди. 

Киритилди: 12:22, 22.04.2026.
Ўқилди: 410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик