Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ким Мин Жэ собиқ жамоасига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг «Фенербахче» клуби ёзги трансфер ойнасида таркибини кучайтириш мақсадида Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Ким Мин Жэни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.

29 ёшли футболчи Мюнхен клубида Дайо Упамекано ва Жонатан Та билан рақобатда асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйган эди. Бироқ Бундеслигада чемпионлик учун кураш сусайгани ва Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳслари яқинлашгани сабабли, сўнгги вақтларда унга берилаётган ўйин амалиёти бироз кўпайди.

Маълум бўлишича, трансфер бўйича дастлабки музокаралар ўтган қишда бошланган, аммо ўшанда «Бавария» футболчини қўйиб юборишни истамаган эди. Эндиликда янги марказий ҳимоячи қидираётган мюнхенликлар ёзда Кимни сотишга қарши эмасликларини билдиришган. Айни дамда футболчининг агенти музокаралар ўтказиш учун Истанбулга етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Ким Мин Жэ 2021/22 йилги мавсумда «Фенербахче» шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг «Наполи»га ўтган эди.

Киритилди: 13:17, 22.04.2026.
Ўқилди: 647 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик