Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Поль Погба: «Мбаппенинг «Олтин тўп»ни ютиши — вақт масаласи»

Баҳо:
+ | -

«Монако» ярим ҳимоячиси Поль Погба «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг яқин орада «Олтин тўп» соҳибига айланишига шубҳа қилмаяпти.

Madrid Universal нашрининг хабар беришича, франциялик футболчи ватандошининг жорий мавсумдаги ўйинини юқори баҳолаган.

«Килиан Мбаппенинг «Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнида ғолиб чиқиши — шунчаки вақт масаласи. Мен учун у бутун мавсум давомида энг яхши ўйинчи бўлди. Ҳозир у аввалгидан ҳам кўпроқ гол урмоқда. Килиан «Реал»даги биринчи мавсумида ҳатто Криштиану Роналдудан ҳам кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди. У ўсишда давом этиши мумкин», — деди Погба.

Маълумот учун, 27 ёшли Мбаппе жорий мавсумда барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бу кўрсаткич билан у нафақат «Реал»нинг, балки бутун Ла Лиганинг энг самарали ўйинчиси бўлиб турибди.

Киритилди: 16:16, 22.04.2026.
Ўқилди: 769 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик