Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Элдор Шомуродов энди тўлиқ «Башакшехир» аъзосига айланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттирадиган бўлди. Истанбулнинг «Башакшехир» клуби ҳужумчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи Италиянинг «Рома» жамоаси билан келишувга эришди.

Турк клуби раҳбарияти 30 ёшли ҳамюртимизнинг шартномасида кўрсатилган 2,8 миллион евро миқдоридаги сотиб олиш опциясини фаоллаштиришга қарор қилди. Қайд этиш жоизки, Шомуродовнинг айни дамдаги трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 7 миллион еврога баҳоланмоқда, бу эса истанбулликлар учун анча фойдали келишув бўлганини англатади.

Элдор 2025 йилнинг ёзида «Рома»дан ижара асосида «Башакшехир»га ўтган эди.

Маълумот учун, Шомуродовнинг «Рома» билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган эди. У Италиядаги фаолияти давомида «Женоа», «Специя» ва «Кальяри» каби клубларда ҳам тўп сурган.

Киритилди: 16:57, 22.04.2026.
Ўқилди: 1368 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик