Кириш Регистрация

Пепе Микель Артета билан нега тил топиша олмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Вильярреал» ҳужумчиси Николя Пепе собиқ устози Микель Артета қўл остидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

«Микель Артета — муайян талабларни қўядиган мураббий. Баъзида менга бироз қийин бўлган, чунки вақти-вақти билан ўртамизда нормал алоқа бўлмаган. У билан етарлича мулоқот қилмаганим — менинг энг катта афсусимдир», — дея Пепенинг сўзларини келтирмоқда FlashScore.

Эслатиб ўтамиз, ивуарлик футболчи 2019 йилдан 2023 йилга қадар «Арсенал» аъзоси ҳисобланган (сўнгги мавсумни ижарада ўтказган). Лондон клуби унинг трансфери учун «Ницца»га 80 миллион евро тўлаган эди. Бу ўша пайтда «канонирлар» тарихидаги рекорд харид сифатида қайд этилган.

Киритилди: 17:32, 22.04.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик