Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Мбаппе Моуриньонинг «Реал»га қайтиши ҳақидаги постга «лайк» босди (фото)

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа бошқарувига Жозе Моуриньонинг қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ, айни дамда «Бенфика»ни бошқараётган 63 ёшли португалиялик мутахассиснинг Мадридга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Маълум қилинишича, «қироллик клуби» президенти Флорентино Переснинг атрофидагилар Моуриньо номзодини жиддий муҳокама қилмоқда.

Инстаграмдаги score90 аккаунти ушбу мавзуда махсус коллаж эълон қилди. Унда Моуриньонинг 2012 йилда Криштиану Роналду ва Месут Ўзил билан тушган сурати ҳамда 2026 йилда Мбаппе ва Арда Гюлер билан бирга тасвирланган тахминий кўриниши жойлаштирилган.

«Ўз вақтида у Криштиану Роналдунинг самарадорлигини элита даражасидан феноменал даражага олиб чиққан эди. Худди шундай трансформацияни Килиан Мбаппе билан ҳам кўришимиз мумкинми? Жозенинг қайтишига имконият борми ва у «Реал» учун мос мураббийми?» — дейилади пост тавсифида.

Эътиборли жиҳати шундаки, Килиан Мбаппе ушбу постга «лайк» босган.

Киритилди: 18:12, 22.04.2026.
Ўқилди: 2678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик