Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

«Челси» аъзолари бош мураббийнинг услубидан чарчаган

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клубининг бир қатор футболчилари бош мураббий Лиам Росеньорнинг услуби ва талабларига нисбатан шубҳа билан қарай бошлади.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, жамоанинг кўплаб аъзолари мураббий улардан майдонда айнан нимани талаб қилаётганини тушунмаётганликларини билдиришмоқда. Сешанба куни АПЛнинг 34-тури доирасида «Брайтон»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг, Росеньор футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабатини «қабул қилиб бўлмас» деб атаган эди. Бироқ жамоага яқин манбалар муваффақиятсизликлар сабабини бошқа омил билан изоҳламоқда.

«Лиам — жуда яхши инсон ва ҳамма унинг муваффақиятга эришишини истайди. Лекин ҳақиқат шундаки, кўпчилик футболчилар унинг кўрсатмаларини англа олмаяпти. У ўйинчиларни маълумот билан «кўмиб ташлайди»: жамоавий машғулотлардан ташқари, жуда кўп индивидуал топшириқлар беради. Буларнинг барчасини ёдда тутиш қийин, боз устига, мураббий ўйин давомида кўрсатмаларни ўзгартириб туради», — дейди клубдаги манбалардан бири.

Хабар қилинишича, футболчилар ва мураббий ўртасидаги мулоқотнинг бузилиши натижаларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Жамоа аъзолари вазиятнинг яқин орада ижобий томонга ўзгаришига бўлган ишончни йўқотмоқда.

Маълумот учун, айни дамда «кўклар» Англия чемпионати турнир жадвалида 48 очко билан 7-ўринда бормоқда. Сўнгги беш ўйиндаги кетма-кет мағлубиятлар ва гол ура олмаслик серияси клуб атрофидаги босимни янада оширган.

Киритилди: 18:17, 22.04.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик