Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Манба: Моуриньо ва «Реал» ўртасидаги музокаралар бошланди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятида иккинчи бор Мадриднинг «Реал» клубини бошқариши мумкин.

Diario AS нашрининг хабарига кўра, португалиялик мутахассиснинг агенти Жорже Мендеш сўнгги соатларда Мадрид клуби раҳбарияти билан алоқага чиққан. Маълум қилинишича, агент ўз мижозининг хизматларини «қироллик клуби»га таклиф қилган ва Моуриньонинг «Бенфика» билан шартномасини бекор қилиш учун тўланиши керак бўлган товон пули миқдорини ҳам очиқлаган.

Айни дамда Мадрид клубида Альваро Арбелоанинг келажаги мавҳум бўлиб турибди ва клуб раҳбарияти янги мавсум учун тажрибали мураббий қидирувига тушган.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Суперкубогида зафар қучишган. ЕЧЛдаги энг яхши натижа эса кетма-кет уч мавсум давомида ярим финалгача етиб бориш бўлган.

Киритилди: 18:31, 22.04.2026.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик