Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Франк Лебёф: "Энцо ва Кайседо "Челси"да ўйнашга лойиқ эмас"

Баҳо:
+ | -

"Челси" собиқ ҳимоячиси Франк Лебёф Лондон клуби сафидаги Энцо Фернандес ва Мойзес Кайседони етакчилик қобилияти йўқлиги учун танқид қилди.

"Жамоамизда лидерлар йўқ. Бизга дарвозабон, марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячи чизиқларида ҳақиқий етакчилар керак. Кайседо ва Энцо Фернандес — лидер эмас. Узр-у, лекин мен ҳақиқий етакчиларни кўрганман. Мен майдон марказида Деннис Уайз, Крэйг Бёрли ва Роберто Ди Маттео каби футболчилар билан бирга ўйнаганман. Улар ҳақиқий лидер эдилар. Ҳали Марсель Десайи, Стив Кларк каби ҳимоячилар ёки Виалли, Гуллит, Дзола каби ҳужумчиларни айтмаяпман — улар менинг давримда муваффақиятга эришган футболчилар эди", — деди Лебёф.

Шунингдек, собиқ футболчи жамоанинг ҳозирги таркиби борасида фикрларини давом эттирди:

"Мен ҳатто Роман Абрамович давридаги жамоа ҳақида гапириб ҳам ўтирмайман. Аммо ҳозирги футболчилар айни дамда "Челси"да ўйнашга лойиқ эмас. Улар етарлича кучли эмас. Ҳозир нимани ўзгартириш мумкин, билмайман. Лекин кейинги мавсумда, илтимос, раҳбарият ҳақиқий лидерларни сотиб олсин. Акс ҳолда, "Челси" ҳеч қачон биз билган ўша кучли жамоага айлана олмайди".

Маълумот учун, Лебёфнинг ушбу интервьюси клуб бош мураббийи истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарлардан аввалроқ ESPN FC телеканалида эфирга узатилган эди.

Киритилди: 21:50, 22.04.2026.
Ўқилди: 369 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик