Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Нунес: «Манчестер Сити» учун жадвалдаги ўрин эмас, асосий мақсад муҳим»

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Сити» қанот ҳимоячиси Матеус Нунес жамоасининг Премьер-лига турнир жадвалида биринчи ўринга қайтгани ҳақида ўз фикрларини билдирди. «Шаҳарликлар» «Бёрнли» устидан ғалаба қозониб (1:0), яқин вақтгача ўзларидан тўққиз очко олдинда бўлган Лондоннинг «Арсенал» клубини ортда қолдиришди.

«Биз бу ерга ғалаба учун келгандик ва мақсадимизга эришдик. Биз чемпионлик учун курашяпмиз. Ҳозир биринчи ўриндамизми ёки йўқ — бунинг аҳамияти йўқ, вазифамиз ўзгаришсиз қолади. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларнинг далдаси ажойиб бўлди», — дея Нунеснинг сўзларини келтиради City Xtra.

Ҳозирда «Манчестер Сити» ва «Арсенал» 33 та ўйиндан сўнг 70 тадан очко жамғаришган. Хосеп Гвардиола шогирдлари тўплар нисбати тенг бўлишига қарамай, кўпроқ гол уришгани эвазига «канонирлар»ни ортда қолдириб, пешқадамликни қўлга олишди.

Киритилди: 09:05, 23.04.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик