Кириш Регистрация

"Реал" ярим ҳимояни арзон трансфер эвазига кучайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Реал» клуби «Штутгарт» ярим ҳимоячиси Чема Андресни трансфер қилиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 20 ёшли футболчи «қироллик клуби» тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликлар ўтган йили футболчини сотиш вақтида шартномага 13,5 миллион евро миқдорида қайта сотиб олиш имкониятини киритган эди. Жорий ёзги трансфер ойнасида клуб ушбу банддан фойдаланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Чема Андрес жорий мавсумда «Штутгарт» сафида жами 35 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган. Transfermarkt портали ёш испаниялик футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳолаган. Ярим ҳимоячи Германияга йўл олишидан аввал «Реал» асосий жамоаси сафида 3 та ўйинда иштирок этишга улгурган.

Киритилди: 11:37, 23.04.2026.
Ўқилди: 1569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик