Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Энрике Кварацхелиянинг янги қирралари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Лига 1нинг қолдирилган 26-тури доирасида «ПСЖ» ўз майдонида «Нант»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувда парижликларнинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия дубль қайд этиб, ғалабага катта ҳисса қўшди.

Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Луис Энрике Хвичанинг намойиш этаётган ўйини ва унинг майдондаги характерига алоҳида тўхталиб ўтди:

«Кварацхелия бутун мавсум давомида юқори даражадаги футбол кўрсатмоқда. Мен нафақат унинг маҳоратини, балки характерини ҳам алоҳида қайд этмоқчиман. У рақибнинг кимлигидан қатъи назар, ҳимояланиш жараёнларида ҳам фаол иштирок этади. Бу жуда муҳим жиҳат», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради beIN Sports.

Жорий мавсумда Хвича Кварацхелия «ПСЖ» либосида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда грузиялик иқтидор соҳиби 16 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:08, 23.04.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик