Кириш Регистрация

«Бавария» устози «ПСЖ» билан ўйин олдидан ўз режаларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани ҳозирда бор эътибори қайси ўйинга — «Майнц» ёки «ПСЖ» билан бўладиган баҳсга қаратилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Назарий жиҳатдан биз «Майнц»га диққат қаратамиз, гарчи чемпионликни нақд қилиб қўйган бўлсак-да. Бизда ўйинларга тайёргарлик кўриш бўйича аниқ режа бор. Мен бу жараённи ўзгартиришни истамайман, чунки барча ўйинлар муҳим», — дея Компанининг сўзларини келтиради Bayern & Germany.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Бавария» ўз майдонида «Штутгарт»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан олдин Германия чемпионига айланган эди.

25 апрель куни мюнхенликлар сафарда «Майнц» билан тўқнаш келишади, 28 апрель куни эса Компани шогирдлари Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Франциянинг «ПСЖ» жамоасига қарши дастлабки сафар ўйинини ўтказишади.

Киритилди: 12:42, 23.04.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик