Кириш Регистрация

Карвахаль «Реал» тарихида камёб натижага эришди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионатининг навбатдаги, 32-турида «Алавес» устидан ғалаба қозонди. Бу натижа Дани Карвахаль учун ажойиб совға бўлди, чунки у Испания футболи юқори дивизионидаги ўзининг юбилей — 300-учрашувини ўтказди. Қайд этиш жоизки, ушбу ўйинларнинг барчаси айнан «Реал» либосида ўтказилган. Карвахаль мадридликлар тарихида бундай кўрсаткичга эришган 24-футболчига айланди.

Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Реал» Севильяда «Бетис» билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс эртага, 24 апрель — жума куни бўлиб ўтади. Айни дамда мадридликлар Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Киритилди: 13:15, 23.04.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик