Кириш Регистрация

Рой Кин: «Бор пулингизни «Тоттенхэм»нинг АПЛда қолишига тикаверинг»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори Рой Кин «Тоттенхэм»нинг Англия Премьер-лигасида жон сақлаб қолиш учун олиб бораётган кураши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тоттенхэм» юз фоиз Англия Премьер-лигасида қолади. Бор пулингизни шунга тикинг, шунчаки «шпорлар»нинг АПЛдаги ўрнини сақлаб қолишига бор маблағингизни тикаверинг», — деди Кин The Overlapга берган интервьюсида.

Айни дамда «Тоттенхэм» Англия чемпионати турнир жадвалида 33 турдан сўнг 31 очко жамғариб, 18-ўринда бормоқда. «Шпорлар» АПЛда қолиш имконини берувчи 17-поғонадаги «Вест Хэм»дан икки очкога ортда қолмоқда. Навбатдаги турда «Тоттенхэм» «Вулверхэмптон» меҳмони бўлади, учрашув 25 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:56, 23.04.2026.
Ўқилди: 840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик