Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Галлас «Челси»нинг янги мураббийи борасида ўз танловини айтди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Вильям Галлас Лондон клубига қандай мураббий кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Кеча «кўклар» январь ойида тайинланган Лиам Росеньор истеъфога чиқарилганини эълон қилишган эди.

«Челси»га қандай мураббий керак эди? Менимча, ҳаммаси сиз нима қидираётганингизга боғлиқ. Узоқ муддатли истиқболда Сеск Фабрегасни таклиф қилиш мумкин, чунки у ўз клубида [«Комо»] ишини яхши уддалаяпти. У ёш ва ёш жамоа билан ишлашга қодир. У яхши натижа кўрсатмоқда. Узоқ муддатли истиқболда у «Челси»ни ҳамма кўришни истаган мавқега қайтара олиши мумкин.

Агар қисқа муддатли истиқбол ҳақида гапирадиган бўлсак, тезда муваффақиятга эришиш учун уларга Диего Симеоне каби тажрибали раҳбар керак. Ўзининг характери билан у «Челси» билан жуда тез орада совринлар ютиши мумкин. Эҳтимол, «Челси» футболчиларига айнан шундай мураббий керакдир, чунки улар бизга кўрсатган ўйинлардан сўнг, жамоада кўпроқ «жангчилар» ва «аскарларни» кўришимиз керак. Менимча, футболчиларга нисбатан бироз қаттиққўлроқ бўладиган мураббий зарур», — деди Галлас BoyleSports’га берган интервьюсида.

Киритилди: 17:39, 23.04.2026.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик