Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Ўзим ҳам ҳеч нарсани тушунмаяпман». УЕФА раҳбари — ҳакамлик талқинлари ҳақида

Баҳо:
+2 | -
Бўлим: ЕВРОПА

UEFA президенти Александар Черефин баъзи ҳакамлик талқинларини тушунмаслигини айтди.

«Баъзан мухлислар нега бир хил эпизодлар турли ўйинларда турлича талқин қилинишини тушуна олмайди, мен эса уларни тушунаман. Ўзим ҳам ҳеч нарсани тушунмаяпман. Масалан, қўл билан ўйнаш ҳолатини олайлик: бу пенальти бўладими ёки йўқ — ҳеч ким аниқ тушунмайди, бу атайлаб қилинганми ёки йўқ… Буни қандай аниқлайсиз? Ахир сиз психолог эмассиз!

Биз ҳакамларга қарорни майдондаги бош ҳакам қабул қилишини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. VAR фақат аниқ ва равшан хатолик бўлган тақдирдагина аралашиши керак. Аралашувлар қисқа бўлиши лозим, баъзида Ла лига ёки АПЛда бўлганидек, эпизодни кўриб чиқиш учун 10–15 дақиқа қўшимча вақт ажратиши керак эмас», — деди Чеферин.

Аввалроқ, "Барселона" президенти Жоан Лапорта УЕФА президентига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб учрашувидаги "Атлетико"га қарши ўйин (1:2) бош ҳаками Клеман Тюрпен ишидан норозилигини билдиргани хабар қилинган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:31, 24.04.2026.
Ўқилди: 851 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик