Кириш Регистрация

Алан Ширер «Челси»нинг трансфер сиёсатини аёвсиз танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Англиялик афсонавий собиқ ҳужумчи Алан Ширернинг фикрича, «Челси» трансферларга бўлган ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак.

Яқинда «кўклар» Лиам Росеньорнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилишди — бу жамоа учун жорий мавсумдаги иккинчи мураббий алмашинуви бўлди. Жамоа Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди ва Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаслик хавфи остида қолган.

"Челси" трансферлар учун шунча маблағ сарфлади, бироқ таркибда ҳали ҳам юқори даражадаги (топ-даражадаги) футболчилар йўқ. Бу шунчаки кулгили. Клуб эгалари ниманидир ўзгартиришга тайёрмилар? Бу модель ишламаётгани кундек равшан ва улар буни ниҳоят тушуниб етадиган вақт келди", — дея Ширернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Chels HQ.

Киритилди: 09:38, 24.04.2026.
Ўқилди: 622 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик