Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

АҚШ Давлат котиби Эроннинг ЖЧ-2026 даги иштироки бўйича расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио расмий Вашингтон Эрон терма жамоасидан 2026-йилги Жаҳон чемпионатига келмасликни талаб қилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Оқ уйда бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.

Давлат департаменти раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ томони спортчиларнинг келишига қаршилик қилмайди. Бироқ, асосий хавотир делегациянинг бошқа аъзолари билан боғлиқ.

“АҚШ томонидан ҳеч ким уларга кела олмайсизлар деб айтгани йўқ. Бизни Эрон спортчилари эмас, балки делегациянинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган айрим аъзолари хавотирга солмоқда”, деди Рубио.

Маълум бўлишича, АҚШ Эроннинг иштирокини расман тақиқламаган бўлса-да, делегация таркиби бўйича қатъий текширувлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, март ойи бошида Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали геосиёсий вазият туфайли турнирда қатнашиш имконсиз эканини айтган эди. Кейинчалик Эроннинг Мексикадаги элчихонаси мамлакат футбол федерацияси ўйинларни АҚШ ҳудудидан Мексикага кўчириш бўйича FIFA билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берган.

Аввалроқ Financial Times нашри АҚШ президентининг махсус вакили Паоло Замполли Эронни Италия билан алмаштиришни таклиф қилгани ҳақида ёзган эди. Бу қадам Дональд Трамп ва Италия ҳукумати ўртасидаги сиёсий совуқчиликни (Рим папаси ва ҳарбий базалар билан боғлиқ можаролар) юмшатишга қаратилган “футбол дипломатияси”нинг бир қисми сифатида кўрилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:54, 24.04.2026.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик