Бугун, 24 апрель куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-туридан ўрин олган сўнгги учта баҳс ўтказилади.
Кун дастурини чемпионлик учун курашаётган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бошлаб беради. Исломбек Исмоилов шогирдлари сафарда «Хоразм» меҳмони бўлишади. Айни дамда «Нефтчи» турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, хоразмликлар 8-поғонадан жой олган.
Шунингдек, соат 19:00 да Навоийда «Қизилқум» ҳамда «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги беллашувга ҳам старт берилади.
Турнинг якуний учрашуви Тошкентда кечади. «Бунёдкор» ўз майдонида «Андижон»ни қабул қилади. Мазкур баҳс соат 20:15 да бошланиши режалаштирилган.
Бугунги ўйинлар жадвали:
-
19:00 — «Хоразм» — «Нефтчи»
-
19:00 — «Қизилқум» — «Қўқон-1912»
-
20:15 — «Бунёдкор» — «Андижон»















