Кириш Регистрация

Эдин Терзич Ла Лигада иш бошлашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Келиб чиқиши босниялик бўлган германиялик мутахассис Эдин Терзич Баскониянинг «Атлетик» клуби бош мураббийига айланишга яқин турибди. Томонлар март ойидан бери музокаралар олиб боришмоқда ва эндиликда Терзич катта футболга қайтишга тайёр кўринади.

У 2024 йилда Дортмунднинг «Боруссия» клубини Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққанидан сўнг истеъфо берган эди ва шундан бери ишсиз юрибди.

"Терзич "Атлетик" бош мураббийлиги учун асосий фаворит бўлиб қолмоқда. Клуб раҳбарияти айнан уни кўришни истайди", — деб ёзди машҳур италиялик журналист Фабрицио Романо.

Қайд этиш жоизки, басклар жуда кам ҳолларда четдан мураббий танлашади — қоидага кўра, бу лавозимни «ўзларининг» одамлари, яъни баск миллатига мансуб мутахассислар эгаллаб келишган.

Киритилди: 10:11, 24.04.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик