Кириш Регистрация

Доку ўз кумирларини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» вингери Жереми Доку болалигида унга илҳом бағишлаган футболчилар ким бўлганини очиқлади.

«Тўққиз-ўн ёшимда ҳужумчи эдим. Кейинчалик, тахминан ўн икки ёшдан бошлаб, вингерга айландим. Менга Неймар, Месси, Рибери, Эден Азар, Роббен ва Роналдиньонинг ўйинларини томоша қилиш ёқарди. Сўнгра мен ўз услубимни яратдим», — дея Докунинг сўзларини келтирмоқда The Guardian.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Доку 23 ёшда ва у қарийб уч йилдан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда бельгиялик футболчи расмий ўйинларда кам гол урган (4 та) бўлса-да, голли узатмалар борасида ажойиб кўрсаткич (13 та) қайд этмоқда. Transfermarkt портали футболчини 65 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 13:34, 24.04.2026.
Ўқилди: 843 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик