Кириш Регистрация

Мануэль Нойер «Бавария»да қоладиган бўлди: 40 ёшли посбон янги шартномага рози

Баҳо:
+ | -

40 ёшли дарвозабон Мануэль Нойер «Бавария» билан шартномасини яна бир мавсумга узайтиради. Бу ҳақда журналист Максимилиан Кох хабар бермоқда.

Қайд этилишича, клуб ва футболчи ўртасида аллақачон келишувга эришилган. Тез орада шартнома узайтирилгани ҳақида расмий баёнот берилиши кутилмоқда. Нойер ҳали ҳам ўз формасидан кўнгли тўқ, клуб раҳбарияти эса унинг ўйинидан жуда мамнун. Келаси мавсумда Мануэль Нойер ва Йонас Урбиг ўзаро ўйин вақтини тақсимлаган ҳолда майдонга тушадилар.

Жорий мавсумда Нойер Бундеслигада 21 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 13:40, 24.04.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик